Фан-техника | 09:10 / 22.01.2020
12796
1 дақиқада ўқилади

Toyota бутун дунёдан 3,4 млнта машинасини қайтариб олмоқда

Фото: AP

Япониянинг Toyota Motor Corp корпорацияси бутун дунёдан 3,4 млнта машинасини қайтариб олишини эълон қилди. Бунга эса электрон носозлик сабаб бўлиб, у тўқнашувлар вақтида хавфсизлик ёстиқчаларининг очилмаслигига олиб келиши мумкин.

Компания баноётида таъкидланишича, АҚШнинг ўзидан 2,9 млнта машина, жумладан Corolla (2011-2019 йилларда ишлаб чиқарилган), Matrix (2011-2013 йиллар), Avalon (2012-2018 йиллар) ва Avalon Hybrid (2013-2018 йиллар) моделлари қайтариб олинади.     

Маълум қилинишича, ушбу машиналарда тўқнашувлар вақтида пайдо бўлиши мумкин бўлган электр халақитлардан етарлича ҳимояга эга бўлмаган бошқарув блоки ўрнатилган бўлиб, бу хавфсизлик ёстиқчаларининг нотўғри ишлашига олиб келиши мумкин. 

Шу сабабли Toyota автосервисларида мутахассислар қайтариладиган машиналарга халақитлардан махсус ҳимоя ўрнатишади.

Мавзуга оид