Спорт | 18:36 / 28.01.2020
9215
2 дақиқада ўқилади

Эриксен «Интер» футболчисига айланди

Фото: Twitter/@Inter

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен «Интер» футболчисига айланди. Бу ҳақда клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Даниялик 27 ёшли футболчи ва клуб ўртасида 2024 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзоланган. Келишув шартлари ҳозирча маълум қилингани йўқ.

Олдинроқ, «Тоттенҳэм» ва «Интер» футболчининг трансферини 20 миллион еврога келишгани, ундан 2 миллион евро футболчини тарбиялаган «Аякс» клуби ҳисоб рақамига ўтказилиши ҳақида хабар қилинганди. У 2013 йилда «Аякс»дан Лондон клубига ўтганди, унинг «шпорлар» билан шартномаси 2020 йилнинг ёзигача тузилганди.

ОАВ маълумотига кўра, футболчи янги клубида йилига 10 миллион евро миқдорида маош олади, у бу орқали А Серияда Криштиану Роналдудан кейинги иккинчи энг кўп маош олувчи футболчи бўлади.

Жорий мавсумда Эриксен «Тоттенҳэм» барча турнирлар доирасида 28 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урган ва 3 голга узатма берганди.

Мавзуга оид