Спорт | 23:02 / 01.02.2020
6047
1 дақиқада ўқилади

Аёллар ўртасида Australian Open ғолиби аниқланди

Америкалик София Кенин теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати ғолибаси бўлди.  

21 ёшли Кенин финал учрашувида испаниялик Гарбинье Мугурусани 4:6, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 2 соат 3 дақиқа давом этган.

Кенин ўз фаолиятида “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақада илк бор ғалаба қозонди. У шу натижаси эвазига кейинга ҳафта Аёллар теннис ассоциацияси рейтингида 15-ўриндан 7-ўринга кўтарилади.

Australian Open 2 февралда эркаклар ўртасидаги финал билан якунланади. Ҳал қилувчи учрашувда австриялик доминик Тим ва сербиялик Новак Жокович учрашади.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 49,1 млн долларни ташкил қилади. Ғолиблар 2,85 млн доллардан мукофот пули олишади.

Мавзуга оид