Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди — Қишлоқ хўжалиги вазири
2020 йилдан Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинади ва ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди. Kun.uz мухбири хабар беришича, бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев «Ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда муносиб меҳнат» номи остидаги давра суҳбати чоғида маълум қилди.
Ўзбекистон 2020 йилдан пахтага давлат харидини бекор қилади. Вазирнинг маълум қилишича, давлат раҳбари 4 февраль куни ўтказилган қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда шундай топшириқ берган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида Ўзбекистонда пахта ва ғалла учун давлат буюртмасини бекор қилиш режалаштирилаётгани ҳақида гапирганди.
4 февраль куни президент иштирокидаги йиғилишда кластерлар фаолиятини ривожлантириш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда президент соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш билан бирга ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўйилиши ҳақида гапирган.
Мавзуга оид
11:59 / 22.12.2024
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида АҚШ билан баённома имзолади
09:33 / 26.11.2024
Пахта маҳсулотини сотишда манипуляцияга йўл қўйган корхонага чора кўрилди
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
18:02 / 10.10.2024