Маҳмуд Аббос Исроил билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил билан музокаралар олиб бориш учун БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида қолишга тайёр. Бироқ бунинг учун Исроил ҳам бунга тайёр бўлиши, БМТ, Европа, АҚШ ва Россия эса ушбу музокараларни қўллаб-қувватлаши лозим.
У бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг АҚШнинг Исроил-Фаластин ихтилофини ҳал қилиш учун таклиф қилган “аср келишуви”га бағишланган йиғилишида айтиб ўтди.
Аббос ўз нутқида АҚШ таклиф қилган ҳужжатни қабул қилишдан бош тортган. Шундан кейин у Исроил томони музокараларга тайёр бўлса, БМТ, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Россия уларни қўллаб-қувватласа, Нью-Йоркда қолишга тайёрлигини айтган.
“Мен жиддий гапиряпман. Ҳозироқ мен музокаралар бошлаш учун бу ерда, БМТда қолишга тайёрман”, деб айтган Фаластин раҳбари.
Январь охирида АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишга қаратилган келишувни таклиф қилганди.
Ҳужжат иккита давлат ташкил этилишини кўзда тутади. Исроилнинг пойтахти Ал-Қудс бўлиб қолади, Фаластиннинг пойтахти Шарқий Ал-Қудс бўлади.
Келишувга кўра, Исроил Иордан водийси, Самария, Иудеяда ўз суверенитетини ўрнатади, Фаластин эса ўз ҳудудини икки марта кенгайтиради. Бунинг эвазига Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати қуролни ташлаши, Ғазо сектори эса қуролсизлантирилиши керак бўлади.
Исроил Трампнинг ушбу таклифини қабул қилган, Аббос эса уни “аср тарсаки”си деб атаган ва Ал-Қудс сотилмаслигини айтган.
Мавзуга оид
14:07 / 25.12.2024
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024