Ливанда генерал Сулаймонийнинг ҳайкали ўрнатилди
Ливанда эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ҳайкали очилди. Бу жараён «Al Hadath» телеканали эфирида намойиш этилди.
Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг «Ал Қудс» махсус бўлинмаси етакчиси генерал Сулаймонийнинг ҳайкалини ўрнатиш ташаббуси шиаларнинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатидан чиққан.
Ҳайкал очилишида нутқ сўзлаган «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ генерал Сулаймонийнинг ўлдирилиши АҚШ ва Исроилнинг Яқин Шарқдаги мақсадларига қарши кучлар учун жанг очилиши деб атади.
«Трамп бу ваҳшиёна иши билан бизга уруш очди. Бунга қарши фақат биргаликда курашиш мумкин», дея Насруллоҳнинг сўзларини келтирган ТАСС агентлиги.
У Трамп таклиф қилган «аср келишуви»ни АҚШ президентининг «иккинчи жинояти» деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Қосим Сулаймоний 2020 йилнинг 3 январь куни Ироқ пойтахти Бағдодда АҚШ ҳарбийлари ўтказган операция натижасида ўлдирилганди.
Мавзуга оид
16:05
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
14:47 / 18.12.2024
Исроил нега Сурияга тўсатдан зарба берди ва янги кучлар тақсимотидан нималар кутилмоқда?
11:33 / 03.12.2024
Ливан ва Исроил бир-бирини сулҳни бузганликда айблади
15:02 / 02.12.2024