Жаҳон | 23:07 / 04.03.2020
29330
2 дақиқада ўқилади

BMW кўп йиллик логотипини ўзгартирди

Германиянинг BMW компанияси узоқ йиллар ичида биринчи марта ўз логотипини ўзгартирди. 

Фото: BMW

Компаниянинг ҳозирги логотипи 1997 йилдан бери қўллаб келинган. BMW’да таъкидланишича, у аллақачон эскириб қолган. Янги эмблема “рақамли аср”да яшаётган янги авлоднинг маркага эътиборини тортиши керак. Логотипни ишлаб чиққанларнинг фикрича, у мижозларни бой тарих ва кенг моделлар қаторига эга брендни ўзи учун қайтадан очишга ундайди.

Янги логотипда унинг асосий қисми – ўртадаги кўк ва оқ рангдаги секторлар сақланиб қолган. Айланувчи парракларни билдирувчи бу элементлар BMW’нинг бир вақтлар авиасозлик компанияси бўлганига ишора ҳисобланади.

“Икки ўлчовли” логотипнинг янги элементи ретро-стилдаги шрифт ҳисобланади. Бундан ташқари, логотипнинг қора ташқи айланаси шаффофга айланган. Шу тариқа янги логотипда ташқи айлана автомобил рангида бўлади.

BMW’нинг янги логотипи биринчи бўлиб i4 моделида қўлланади. Ушбу машинанинг серияли ишлаб чиқарилувчи версияси 2021 йилда пайдо бўлади.

Мавзуга оид