Жаҳон | 23:21 / 04.03.2020
25024
2 дақиқада ўқилади

Эроннинг энг баланд биносига «ҳимоя ниқоби тақилди»

Эронда компьютер махсус эффектлари бўйича мутахассис ва визуализатор Ҳамид Абраҳимния Эроннинг энг баланд биноси – «Бурж Милад» осмонўпар биносига катта ниқобни «тақиб қўйди».

Фото видеодан олинди

Гап шундаки, мутахассис монтаж ёрдамида «бинони коронавирусдан сақлаш мақсадида иккита вертолёт ёрдамида унга ниқоб тақиб қўйиладиган» видео ишлаган. У ўз ишини Instagram’даги саҳифасида жойлаган.

“Биз коронавирусни енгамиз. Ушбу рамзий ишим мен яшайдиган шаҳарда касалликка қарши биргаликдаги курашни акс эттиради. Ўзингизни ҳимоя қилиш учун ЖССТ тавсиялари билан танишиб чиқиб, уларга амал қилинг”, деб изоҳ қолдирган дизайнер ўз ролигига. 

Постга изоҳларда фойдаланувчилар муаллифни видео ҳаққоний чиққани ва муаммога эътиборни антиқа йўл билан қаратгани учун мақташган. Коронавирус аниқланган бошқа давлатлар вакиллари ҳам Ҳамиддан уларнинг шаҳарларидаги машҳур биноларга “ниқоб тақиб қўйишни” сўрашган. 

Охирги маълумотларга кўра, Эронда 2336 киши коронавирусга чалинган, 77 киши ундан вафот этган. 

Хабар қилинишича, Эронда яна бир амалдор - саноат, конлар ва савдо вазири Ризо Раҳмонийда ҳам коронавирус аниқланган.

Мавзуга оид