Жамият | 10:32 / 07.03.2020
9161
1 дақиқада ўқилади

Навоийда икки ой аввалги ўғирлик фош қилинди, жиноятчи ушланди

Ушланган шахс уй ётоқхонасида бўлган 9 800 000 сўм нақд пулларни ва қиймати 9 200 000 сўмлик заргарлик буюмларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган

Фото: Тергов департаменти

2019 йилнинг 28 декабрь куни соат 09:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Кармана туманида жойлашган 45 ёшли фуқаро З.М. (аёл) уйи дарвозасининг қулфини бузиб, уйга кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ётоқхонада бўлган 9.800.000 сўм нақд пулларни ва қиймати 9.200.000 сўмлик заргарлик буюмларини талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноятни Қизилтепа туманида яшовчи, 29 ёшли Ғ.Р. содир этганлиги аниқланган.

Ғ.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид