Ўзбекистон | 19:51 / 19.03.2020
25604
2 дақиқада ўқилади

Президент ташрифидан кейин Хоразм вилояти ҳокимининг икки ўринбосари алмашди

Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди.

Президентнинг 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Адилбек Жуманиязович Курьязов лавозимидан озод этилган. У бу лавозимда 2019 йил февралида тайинланганди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz’га хабар беришича, вилоят ҳокими қарори билан «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжинеринг компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари Баҳром Шарипович Қурбонов Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳром Қурбонов

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Ўктамбой Қўчқорович Қурбонов ишдан олинган. Унинг ўрнига Отабек Балтабоевич Юсупов тайинланган.

У 2018 йилдан буён Хоразм вилояти вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, президент ташрифидан кейин Хоразм вилоятининг уч туманида - Янгибозор, Ҳазорасп ва Янгиариқ туманларида ҳокимлар ўзгарганди.
 

Мавзуга оид