Ўзбекистон | 16:25 / 20.03.2020
60879
3 дақиқада ўқилади

Инфографика: Қандай қилиб коронавирус тарқалиши олдини олиш мумкин?

Коронавирус бутун Ер куррасида барчани саросимага солгани рост. Халқаро қатновлар тўхтатилмоқда. Пандемия шароитида давлатлар ёппасига карантин эълон қилишмоқда.

Хўш нега айнан карантин?

Чунки вирус кўпчилик учун у қадар хавфли эмас, уни шамоллашга қарши маълум дорилар воситасида даволаш мумкин. Унинг тарқалишининг олдини олиш учун эса карантиндан яхшироқ чора йўқ. Чунки ҳозирча вирусга қарши вакцина топилмаган.

Малайзияда вирус тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар нима қилиши кераклиги ҳақида йўриқнома тайёрланди. Kun.uz ушбу йўриқномани ўзбек тилига ўгириб, эътиборингизга ҳавола этади.

 
Карантин чоралари: Қандай қилиб коронавирус тарқалиши олдини олиш мумкин?

Карантин чоралари: Қандай қилиб коронавирус тарқалиши олдини олиш мумкин? 👉 https://kun.uz/24182529

Posted by Kun.uz on Friday, March 20, 2020

Коронавирус тарқалишининг олдини қандай олиш мумкин?

Одамлар 4 тоифага бўлинади. Келинг, уларни шартли равишда «А», «B», «C» ва «D» деб белгилаб олайлик.

«A» — у илк вирус ташувчи. Бундайларни топиш осон ва даволаш ҳам мумкин.

«A» хориждан учиб келиб, «С» билан алоқа қилади. «С» — оила аъзолари, дўстлар, ҳамкасблар, қўшнилар, супермаркетдаги кассирлар, кинотеатр ходимлари, емак етказувчилар ва бошқалар бўлиши мумкин.

«С»ларнинг сони қанча бўлса ҳам, биз уларнинг барчасини топа оламиз.

Бу ҳолатда «С» карантинга олинади ва ва текширилади.

Бироқ «A» кўча-кўйда, жамоат жойларида «C» билан учрашиш, гаплашиш, кўришиш асносида ўзига мутлақо бегона бўлган «В»нинг олдидан ўтиши ва вирус юқтириши мумкин.

Муаммо шундаки, биз «В»ни топа олмаймиз. Ҳеч ким, ҳатто «В»нинг ўзи ҳам «В» кимлигини билмайди!

Энди саҳнага «D»лар чиқади. «D» мутлақо кутилмаганда «B» билан алоқа қилиши мумкин. Бу ҳолда соғлом «D»  вирус юқтирган «B» («B2»)га айланиб қолади.

Бунинг олдини олиш учун «D» уйда ўтириши ва ташқарига чиқмаслиги жуда муҳим.

Бу усул билан биз:

  • Карантин ва даволашни қўллаб, «В» гуруҳини яқиндан билишимиз;
  • «В2»лар ҳосил бўлишини камайтиришга эришишимиз;
  • Вирус тарқалишини тўхтатишимиз мумкин

Фуқароларни қамал ва карантинга солишдан асосий мақсад — «В» гуруҳни топиш учун вақтдан ютиш!

Коронавирус инфекциясининг инкубация даври асосан 2 ҳафтани ташкил этади. 2 ҳафта ичида эса «В» гуруҳи аломатлари намоён бўлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид