Ўзбекистон | 20:51 / 30.03.2020
22093
1 дақиқада ўқилади

Чеклов юк машиналари ва агротехникага тааллуқли эмас

30 март соат 6.00дан бошлаб, вилоятлар маркази, Тошкент ва Нукус шаҳрида аҳамияти юқори бўлмаган ҳамда шахсий автомобиллар ҳаракатига чеклов жорий этилди. Аммо ушбу чора-тадбир юк машиналар ва қишлоқ хўжалигида техника воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов 30 март куни АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда автомобиль ҳаракати чекланиши қишлоқ хўжалигидаги техника воситалари ва юк машиналари эгаларига татбиқ этилмаслигини билдирди.

«Бевосита агротехника воситалари ва юк машиналари ҳаракатига умуман чеклов йўқ. Улар карантиндаги Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш имкониятига эга. Улар учун алоҳида йўлаклар жорий қилинган», - деди у.

Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов автомобиль ҳаракати чекланиши вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун амал қилишини айтиб, туманлар ичида ҳаракатланиш чекланмаганини билдирганди.

Ашурматовнинг қўшимча қилишича, чеклов велосипед, скутер ва мототранспорт ҳайдовчилари учун татбиқ этилмайди.

Мавзуга оид