Жамият | 00:23 / 31.03.2020
155943
1 дақиқада ўқилади
Tarona records таъсисчиси Равшан Йўлдошев вафот этди
Шоу-бизнес оламида яхши танилган тадбиркор Равшан Йўлдошев 30 март куни вафот этди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Tarona records компанияси таъсисчиси, шоу-бизнесда таниқли бўлган тадбиркор Равшан Йўлдошев 30 март куни кечқурун Тошкентда вафот этди. Унинг юрак хуружидан оламдан ўтгани қайд этилган.
Равшан Йўлдошев 1961 йили 2 апрелда туғилган. Фаолияти давомида Tarona records лейбелини ташкил этиб, санъаткорлар орасида ном қозонганди. Шунингдек, у хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси ҳамда хонанда Шахзоданинг турмуш ўртоғи ҳисобланади.
Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.