Жамият | 10:38 / 18.04.2020
11114
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда юз берган ЙТҲ натижасида йўловчи вафот этди

ЙТҲ натижасида “Нексия” йўловчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 16 апрель куни соат 23:20ларда Хоразм вилояти, Шовот тумани, Пахтакор маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р159 автомобиль йўлининг 33-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1987 й.т. С.Қ. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, белгиланган оралиқ масофани сақламасдан, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1970 й.т. Ф.Р. бошқарувида бўлган “МТЗ-80” русумли трактор тиркамасининг орқасига келиб урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситасининг йўловчиси, 1986 й.т. Л.Х. олган тан жароҳатлари билан ЙТҲ жойида вафот этган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси С.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид