Жамият | 10:42 / 25.04.2020
12859
2 дақиқада ўқилади

Навоийда юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

“Нексия-3” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан фуқаро жонлантириш бўлимида вафот этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 16:30ларда, Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1996 й.т. Ҳ.И. “Нексия-3” русумли транспорт воситасини “Навоий-Зарафшон” йўналиши бўйича бошқариб бориб, 145-км.га келган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, “Нексия-3” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ҳ.И. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан фуқаро Ҳ.И. жорий йилнинг 24 апрель куни соат 11:00ларда жонлантириш бўлимида вафот этган.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид