Жамият | 10:50 / 01.05.2020
11937
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «Матиз» ва велосипед иштирокидаги ЙТҲда велосипедчи вафот этди

Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 18:30ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Хайитобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1575-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1997 й.т. С.Р. “Матиз” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, қувиб ўтиш манёврини бажариш учун қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган автомобиль билан тўқнашмаслик мақсадида ўз автомобилини чапга олиб, “Жарқўрғон-Сурхон” йўналишида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган велосипедчи, 1965 й.т. А.Қ.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, велосипедчи А.Қ. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид