Фан-техника | 07:51 / 03.05.2020
10940
1 дақиқада ўқилади

Эверестда 5G алоқаси пайдо бўлди

Тибетда дунёдаги энг баланд жойлашган 5G стандартидаги мобил алоқа станцияси ишга тушди. Ушбу станция дунёнинг энг баланд чўққиси Эверестни мобил алоқа билан қоплашни таъминлайди.

Фото: Синьхуа

Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, China Mobile мобил алоқа операторига тегишли станция денгиз сатҳидан 6500 метр баландликда қурилган. У Эверестдаги таянч лагери яқинида жойлашган.

“Янги станция аввал 5300 ва 5800 метр баландликда қурилган станциялар билан биргаликда Эверестнинг шимолий томони ва чўққисининг 5G сигнал билан тўлиқ қопланишини таъминлайди”, дейилган хабарда.

Мавзуга оид