Жамият | 22:27 / 04.05.2020
13025
1 дақиқада ўқилади

Учқўрғон туманида сомондан қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Учқўрғон туманида ташкил этилган “Uzbek China paper” корхонасида сомондан қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Kun.uz’га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Туманнинг Истиқбол МФЙ ҳудудидаги бўш турган объект негизида ташкил этилган корхонада йиллик 1,5 минг тонна қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 

Умумий қиймати 1,8 миллиард сўм бўлган лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркорнинг 600 миллион сўм ўз маблағлари ҳамда 1,2 миллиард сўм банк кредити йўналтирилди.

2019 йилнинг охирида ишга туширилган корхонада 10 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Мавзуга оид