Жамият | 10:54 / 06.05.2020
13098
2 дақиқада ўқилади

25 минг долларга сохта симоб сотаётган шахслар қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Навоий вилояти Навбаҳор туманида истиқомат қилувчи фуқаролар В.Д. ҳамда К.Б.нинг олдиндан жиноий тил бириктириб,  яширин хатти-ҳаракатлар содир этаётганлиги  Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг эътиборини тортди, деб ёзмоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида, қоидабузарлар ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида 25 минг АҚШ долларига “симоб” моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди. 

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг суд кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, таркибида бирор бир кучли таъсир қилувчи ва ядровий моддалари мавжуд бўлмаган моддани қалбаки “симоб” моддаси сифатида сотганлиги маълум бўлган. Тадбир иштирокчилари томонидан холислар иштирокида далилий ашёлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, мусодара этилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан В.Д. ҳамда К.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид