Фан-техника | 13:00 / 09.05.2020
14228
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Shell расмий маркази ёз муносабати билан ўзига хос акция уюштирмоқда

Фото: Shell

Shell хизмат кўрсатиш маркази мотор мойи харид қилинганида машиналар мойи, мой фильтрини алмаштириш ва кондиционерлаш тизимини бепул тозалаш бўйича акция уюштирмоқда.

Карантин туфайли юртдошларимиз бир ойдан ортиқ муддат шахсий автомобилларидан фойдалана олмадилар. Қоидаларнинг юмшатилиши ортида кўпчилик ҳайдовчилар яна машиналарга ўтирдилар. Лекин автомобилдан фойдаланиш олдидан уни тўлиқ кўрикдан ўтказиш, техник ҳолатидан бохабар бўлиш, зарур ҳолларда таъмирлаш ишларини олиб бориш зарур.

Биринчи ўринда автомобиль деталларини қоплаб турувчи, эскиришдан ва қизишдан ҳимояловчи ҳамда тозалаб турувчи мойлаш материаллари ҳолатига эътибор бериш лозим. Шунингдек, тизимни турли ифлослантирувчилардан ҳимояловчи мой ва ҳаво фильтрлари ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак.

Ёз келиши билан кўпчилик ҳайдовчилар жуда зарур бўлган мослама – кондиционер ҳолатини назоратдан ўтказишни унутиб қўядилар. Аммо мамлакатимиз иссиқ иқлими ва оддий унутувчанлик дарҳол сезилиб қолади: юқори ҳарорат туфайли автомобиль салонида бўлиш ниҳоятда оғирлашади, ҳайдовчининг реакцияси пасаяди ва бу ўз навбатида аварияларга сабаб бўлиш эҳтимолини оширади. Бежиз хорижнинг етакчи автонашрлари кондиционерсиз ҳаракатланиш нафақат ноқулайлик келтириши, балки хавфсизликка ҳам таъсир қилишини таъкидламаганлар.

OilGroup – Ўзбекистондаги йирик мойловчи материаллар етказиб берувчиси Тошкентдаги ягона Shell расмий хизмат кўрсатиш маркази фаолияти қайта бошлангани ҳақида эълон қилади. Марказ карантин шароитида ишини давом эттираркан иссиқ ёз мавсуми олдидан ўз мижозларига ажойиб имконият тақдим этади. Shell хизмат кўрсатиш марказидан мотор мойи харид қилинганида кондиционерлаш тизимини кўпикли тозаловчи воситалар ёрдамида тозалаш бепул амалга оширилади.

Бу ички элементларнинг чанг ва кирлардан тозалаш, ўз навбатида касаллик чақирувчи бактериялар (ҳатто замбуруғ касалликлари) тарқалишининг олдини олиш имконини беради. Бу вазифа бажарилмаса, автомобиль салонида нохуш ҳид тарқалиши, йўловчиларнинг умумий аҳволига салбий таъсир қилиши мумкин. Маҳаллий автомобиллар яъни UzAuto Motors (General Motors) автомобиллари учун машиналар мойи ва мой фильтрини алмаштириш хизмати ҳам бепул.

Shell мойловчи материалларининг барчаси таркибида кўп миқдорда ноёб компонентлар мавжуд бўлиб, двигателнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, деталлар эскиришининг олдини олиш ҳамда ёқилғи сарфини камайтириш имконини беради.

Shell маҳсулотларининг барчаси двигателлар ишлаб чиқарувчи заводларнинг юқори талабларига тўла жавоб беради. Шу билан бирга хизмат кўрсатиш маркази барча ходимлари Shell компаниясининг юксак талаблари асосида фаолият олиб борадилар.

Oil Group компанияси саноатнинг барча тармоқларига, шунингдек, енгил ва тижорат техникаси учун мойлаш материалларини кенг кўламда таклиф қилади. Кенг логистик тармоқ ва шахсий омбор бинолари туфайли компания ўз маҳсулотларини бутун республика бўйича қисқа муддатларда етказиб бера олади.

Акция муддати: 09.05.2020 дан 09.08.2020 гача.

Shell хизмат кўрсатиш маркази манзили: Юнусобод тумани, Юнус-Ота кўчаси, 19-квартал.

Мўлжал: UzmalOil АЁҚШ.

Батафсил маълумотларни +998 98 117-87-11 рақами ёки www.premium-oil.uz сайти орқали олиш мумкин.

Бизнинг Instagram саҳифамизга аъзо бўлинг: @shell_uz_service_center

OilGroup компанияси бош офиси:

Маълумотлар учун телефон: +99878 148-11-48

Веб-сайт: www.oilgroup.uz

Telegram: https://t.me/OilGroupCorp

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид