Жамият | 08:55 / 11.05.2020
22707
2 дақиқада ўқилади

«Каптива» ва трактор тўқнашуви оқибатида вояга етмаган бола оламдан кўз юмди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 3 май куни соат 16:30да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Арслонбойли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-596 автомобиль йўлининг 4-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 73 ёшли фуқаро Б.Ш. “Каптива” русумли автоулови билан ҳаракатланиб келаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 34 ёшли фуқаро А.Ж.нинг бошқарувидаги “Т-28” русумли трактор йўлига чиқиб кетиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда "Т-28” русумли трактор йўловчиси, вояга етмаган, 7-синф ўқувчиси 13 ёшли Ш.Ж. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ш.Ж. 7 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид