Жамият | 08:44 / 25.05.2020
8679
1 дақиқада ўқилади

Қуйи Чирчиқда қарийб 6 килограмм марихуана топилди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида наркотик модда аниқланди.

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида шу йил 20 май куни “Қорадори-2020” тезкор тадбири ўтказилган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унинг давомида Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6-даҳада яшовчи А.А. Сурум маҳалласи ҳудудида туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганида, қўлидаги полиэтилен пакетдан 5 кг. 891 гр. гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган. 

Вилоят ЭКБнинг 21 майдаги хулосасига асосан, ушбу модда “марихуана” наркотик моддаси эканлиги тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда. 

Мавзуга оид