Жаҳон | 18:28 / 30.05.2020
8891
2 дақиқада ўқилади

Портлендда оммавий тартибсизликлар сабабли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди  

Тартибсизликлар 25 май куни Миннеаполис шаҳрида 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойд полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин вафот этгач бошланди.  

Фото: Reuters

Орегон штатининг энг йирик шаҳри бўлган Портленд мэри Тед Уилер Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд ҳалок бўлганидан сўнг АҚШда бошланган оммавий тартибсизликлар сабабли фавқулодда ҳолат режими жорий этилганини эълон қилди.

"Мен расман фавқулодда ҳолат жорий этаман", - деб ёзди у твиттерда.

Тартибсизликлар 25 май куни Миннеаполис шаҳрида 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойд полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин вафот этгач бошланди.  

Миннеаполисда тўрт кундан буён ўт қўйишлар ва дўконларни талашлар давом этмоқда. Норозиликлар АҚШнинг бошқа шаҳарлари, жумладан Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Детройтда ҳам бўлиб ўтди.

Охирги маълумотларга кўра, Хьюстонда (Техас штати) 200 киши ҳибсга олинган, тўрт полициячи енгил жароҳат олган. Миннеаполисда номаълум шахс полициячиларга қарата ўқ узган.

Шунингдек, Оклендда АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги бўлинмаси ходими отишма чоғида ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Мавзуга оид