Жамият | 08:14 / 03.06.2020
10496
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тошбақаларнинг республика табиатига хос бўлмаган тури аниқланди

Ушбу турдаги тошбақаларнинг шаҳар сув ҳавзаларида яшаши аввалдан тахмин қилинган ва маҳаллий балиқчилар томонидан кўрилган хам эди, аммо маълумот тасдиқланмаган эди. 

Фото: Давлат экология қўмитаси

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти биохилма-хилликни сақлаш бўлими ходими Фазлуллохон Аъзамов томонидан Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Бўрижар канали ўрганилди.

Қўмита хабарига кўра, ўрганиш жараёнида Бўрижар каналида ёввойи ҳолда яшаб келаётган Америка Қизилқулоқли ботқоқ тошбақасига дуч келинди. Тошбақа сувдан чиқиб турган дарахт танасида офтобда тобланаётган вақтда Зоология институти ходими Тимур Абдураупов тарафидан суратга олинди.
 
Ушбу турдаги тошбақаларнинг шаҳар сув ҳавзаларида яшаши аввалдан тахмин қилинган ва маҳаллий балиқчилар томонидан кўрилган хам эди, аммо маълумот тасдиқланмаган эди. 

Қизилқулоқ тошбақалар аквариумчилар орасида кенг тарқалган тур. Қизилқулоқ тошбақа тез катта бўлганлиги сабабли одамларнинг аквариумларига сиғмай қолади ва фуқаролар ўз тошбақаларини очиқ сув ҳавзаларига қўйиб юборадилар.

Мавзуга оид