Спорт | 15:39 / 04.06.2020
6664
1 дақиқада ўқилади

Мюллер Месси ва Роналдудан ҳам самаралироқ футболчини айтди

Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчиси Томас Мюллер қайси юлдуз футболчи билан бир клубда тўп суришни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Эҳтимол, фаолиятимнинг дастлабки йилларида Лионель Месси билан ўйнашни истаган бўлардим. Сабаби, ўшанда мен кўпроқ ҳужумчи сифатида тўп сурардим. Ҳозирда эса майдонда гол уриш эмас, кўпроқ тўп узатиш билан шуғулланаман. Шу боис ҳозир Криштиану Роналду сингари голеадор билан бирга тўп суришим кўпроқ самарали бўлиши мумкин эди. Аммо бизда Роберт Левандовски бор. Ўйлашимча, у ҳозирда Роналдудан ҳам яхшироқ вариант саналади.

Месси ва Роналдуга қарши майдонга тушганман. Ютган вақтим ҳам, ютқазган ўйинларим ҳам бўлган. Уларнинг иккиси ҳам бошқа футболчиларга ўхшамайдиган ўзгача ўйинчилардир», - дея Мюллернинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Мавзуга оид