Жамият | 23:52 / 13.06.2020
32334
1 дақиқада ўқилади

Бугун 97та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 116 нафар бемор соғайди

13 июнь куни Ўзбекистонда 97та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 116 нафар бемор соғайди. Шу вақтгача 3874 нафар бемор соғайган, 19 киши вафот этган, шифохоналарда 1073 нафар бемор даволанмоқда, улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Бугун аниқланган 97та ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 85таси карантин муассасаларида, 5таси аҳоли орасида (шундан 3таси Қорақалпоғистон Республикасида, 2таси Тошкент шаҳрида), қолган 7таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.  

Бугун Тошкент шаҳрида 85 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар , Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор соғайди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4966 нафар бемордан 3874 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1073 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 26 960 нафар, стационар карантинда эса 22 497 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид