АҚШда намойишчилар Жорж Вашингтон ҳайкалини ағдариб ташлашди
18 июнь куни кечга яқин бир неча ўн киши ёдгорлик ёнида тўпланган ва унга Вашингтонни ирқчиликда айблаб ҳамда Жорж Флойдни хотирлаб ёзувлар ёзишган.
АҚШнинг Портленд шаҳрида ирқий тенгсизлик ва полиция зўравонлигига қарши ўтказилган норозилик намойиши қатнашчилари АҚШ асосчиси ва биринчи президенти Жорж Вашингтон ҳайкалини ағдариб ташлашди. Буҳақда CBS News телеканали хабар берди.
18 июнь куни кечга яқин бир неча ўн киши ёдгорлик ёнида тўпланган ва унга Вашингтонни ирқчиликда айблаб ҳамда Жорж Флойдни хотирлаб ёзувлар ёзишган. Ҳайкал бошига эса АҚШ байроғини ўраб ёқиб юборишган.
Қоронғу тушганида норозилик билдирувчилар янада кўпайган ва улар ҳайкални ағдариб ташлашган.
АҚШнинг ўнлаб шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Норозиликлар Миннеаполисда қора танли Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиш чоғида ҳалок бўлганидан сўнг бошланди.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
15:04