Жамият | 12:48 / 19.06.2020
131165
2 дақиқада ўқилади

Дала майдонида Malibu'ни ёқиб юборган шахс ушланди. Унга жиноий иш очилди

Ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди, 227-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Кеча, 18 июнь куни ижтимоий тармоқларда номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган Malibu автомашинасининг видеоси тарқатилиб, кенг муҳокама қилинди.

Тошкент вилояти ва пойтахт ИИББ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида Malibu 2ʼни ёқиб юборганликда гумонланган ва унга алоқадор бўлган шахc аниқланиб, ушланди.

Тафсилотларга кўра, 2020 йилнинг 1 июнь куни МЧЖ раҳбари Б.Н. таниши, 38 ёшли У.М.га Malibu 2 автомашинасини сотиб беришини сўраб, ундан 5 миллион сўм бошланғич бадал маблағи олади. Шундан сўнг, 2 июнь куни вақтинча Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, гулистонлик, 1994 йилда туғилган З.Б. (аёл) таниши У.М.дан шахсий иши юзасидан мазкур автомашина маълум муддатга кераклигини сўраб, олиб кетиб қайтариб олиб келмайди.

2020 йилнинг 18 июнь куни соат тахминан 04:30ларда Тошкент тумани Файзобод МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдони яқинида, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида МЧЖ балансидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли Malibu 2 русумли автомобилни ёқиб юбориб, нобуд қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан фуқаро З.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «в» банди, ЖКнинг 227-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарида

Мавзуга оид