Жамият | 11:00 / 25.06.2020
16877
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Қоракўлда юқори сифатли ун ишлаб чиқарилмоқда

«Қоракўл дон маҳсулотлари» АЖ Бухородаги йирик озиқ-овқат саноати корхоналаридан бири ҳисобланади. Ушбу корхона вилоят аҳолисига ун, нон, макарон маҳсулотлари етказиб келмоқда. Шунингдек, корхона фермер хўжаликларини омухта ем билан ҳам таъминлайди.

«Қоракўл дон маҳсулотлари» АЖ 2018 йилда 2 млрд 450 млн сўмга янги тегирмон комплексини ишга туширгач, маҳсулотлар юқори сифатга эга бўлди. Аксарият истеъмолчилар импорт маҳсулотлардан кўра, сифати хорижникига тенг аммо арзон маҳаллий маҳсулотни танлай бошлади.

«Қоракўл дон маҳсулотлари» акционерлик жамияти (Қоракўл ун комбинати)нинг янги тегирмон комплекси Туркиянинг «Gench» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Энергия тежамкор бу ускуналар атмосферага оддий тегирмонлардан 0,6 фоиз камроқ чанг чиқаради. Тегирмон суткада 110 тонна буғдойни қайта ишлай олади. Ўрнатилган 8 дона станоклар кунига 150 тонна донни қайта ишлаш қувватига эга. Маҳсулот сифатини оширишда мана шу замонавий технология орқали эришилган.

Комбинатнинг 1985 йил ўрнатилган олдинги тегирмони 1 тонна буғдойни қайта ишлаш учун 115 кВт энергия сарфлаган бўлса, янги ускуна бу учун 85 кВт электр энергияси сарфлайди.

Корхонанинг қурилиш ишлари 1985 йилда бошланган. 1989 йилда фаолиятини бошлаган. Йиллик дон қабул қилиш элеватори 5100 тоннага тенг.

«Қоракўл дон маҳсулотлари» АЖ ҳамкорлик қилишни истовчилар билан мулоқотга тайёр.

Манзил: Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Тинчлик кўчаси 47-уй.

Телефон: (65) 56-57-300

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид