Ўзбекистон | 10:07 / 25.06.2020
25226
2 дақиқада ўқилади

«Техпаспорт»лар бўйича қарорга ўзгартириш киритилди

Ҳозирча автомобилларни диагностика қилиш станцияларида фақатгина М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўригини амалга ошириш мумкинлиги айтилди.

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларига ҳам рухсат бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010 сонли ҳамда 2019 йил 15 февралдаги 136 сонли қарорлари қабул қилинган эди. 

Жорий йилнинг 24 июн куни тадбиркорлар ва ЙПХ ходимлари билан бирга бўлиб ўтган йиғилишида бир қанча ўзгартиришлар киритилганлиги маълум қилинди. 

Унга кўра, юқоридаги қарор бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияларини юридик шахслар-тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич ўтказишни бошлаш санаси 2019 йил 1 январдан 2021 йил 1 январга ўзгаргани назарда тутилган. 

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда амалга оширилаётган ишлар ва хизматларнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида, транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир бир қанча талаблар белгиланган. 

Талабларда, техник хизмат кўрсатиш станциялари, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база (лабораториялар) жойлаштирилган хона ва майдонларнинг техник нормалари белгиланган. Бунда 16 турдаги зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим. 

Ишлаб чиқариш-техник база белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини техника жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларга мувофиқлигини баҳолашни таклиф этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик, синов жиҳозлари ва ўлчаш воситалари билан таъминланган бўлиши керак. Ҳозирча автомобилларни диагностика қилиш станцияларида фақатгина М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўригини амалга ошириш мумкинлиги айтилди.

Мавзуга оид