Теҳронда уриб туширилган Boeing 737'нинг «қора қутилари» Парижга олиб келинди
Эрон ҳарбийлари томонидан хато туфайли уриб туширилган Украинанинг Boeing 737 самолёти «қора қутилари» Парижга олиб келинди. Бу ҳақда «Твиттер»да Канада ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампань хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, «қора қутилар»ни таҳлилдан ўтказиш учун Фуқаролик авиацияси хавфсизлигини текшириш ва таҳлил қилиш бюросига юбориш режалаштирилган.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Канада Транспорт хавфсизлиги бўйича кенгаши вакиллари ҳам жараёнда иштирок этади.
«Биз Парижга PS752 рейсининг «қора қутилари» олиб келинганлиги тўғрисидаги маълумотни тасдиқлатиб олдик», - деди Шампань.
«Украина халқаро авиайўллари»нинг Boeing 737 самолёти 8 январь куни, Теҳрон аэропортидан парвозга кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтгач ҳалокатга учради. Ҳодиса натижасида 176 киши вафот этди. Кейинчалик Эрон расмийлари самолёт Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан хато туфайли уриб туширилганини тан олишди.
Мавзуга оид
16:58
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43