Ўзбекистон | 18:53 / 22.07.2020
10994
1 дақиқада ўқилади

Нуробод тумани ҳокими коронавирусдан тузалиб чиқди

Самарқанд вилояти ​​​​​​​Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров бугун, 22 июлдан бошлаб меҳнат фаолиятига қайтди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Ф.Зоировда 8 июль куни коронавирус инфекцияси аниқлангач, уй шароитида даволанишни бошлаганди. 21 июль куни муолажаларни тугатиб қайта тест топширганида вирус аниқланмаган.

Туман ҳокими ўзининг фейсбукдаги саҳифасида таассуротларини бўлишган.

«Мен коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайдим. Ўзимни яхши ҳис этяпман. Аммо ҳали ҳам қаерда касалликни юқтириб олганимни тасаввур қила олмаяпман.

Шуни билдимки, ҳеч ким коронавирусга эътиборсизлик билан қарамаслиги керак. Саломатлик ва хавфсизлик мутлақ устувор вазифадир. Шунинг учун барчамиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ўзимизни, яқинларимизни соғлиғини асрайлик. Биргаликда бу синовли вазиятларни енгиб ўтамиз», деган у.

Мавзуга оид