Ўзбекистон | 09:55 / 27.07.2020
5901
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳаво ифлосланиши даражаси маълум қилинди

23 июль ва 24 июль тонгида Тошкент шаҳрида ифлослантирувчи моддаларнинг ўртача суткалик концентрациялари санитария меъёрларидан ошмаган.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, кузатув маълумотларига кўра азот диоксиди бўйича Яшнобод туманида 3 та, Қибрай туманида 2 та рухсат этилган меъёрдан юқори ҳолат кузатилди.

Бошқа туманларда ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан ошмади.

28 июль ва 29 июль тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг сақланишига имконият яратади.

Мавзуга оид