Ўзбекистон | 11:58 / 31.07.2020
7731
1 дақиқада ўқилади

Истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари оширилмайди

Тарифларнинг амалиётга татбиқ этилиши соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига дахлдор.

Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергияси учун тарифларнинг оширилиши тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 29 июлдаги 5-сонли йиғилиши қарорига асосан 2020 йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш бўйича электр энергетика соҳаси корхоналари ўртасида янги тарифлар жорий этилиши белгиланган. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тарифларнинг амалиётга татбиқ этилиши соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига дахлдор бўлиб, оқибатда электр энергиясининг истеъмолчиларга етказиб бериш тарифларига таъсир кўрсатмайди, яъни нархларнинг ошишига сабаб бўлмайди.

Мавзуга оид