Байрутдаги портлашдан кўрилган зарар миқдори маълум қилинди
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан Ҳамаднинг сўзларига кўра, касалхоналарда жой етишмаслиги сабабли кўпчилик тиббий ёрдам ололмаяпти.
Байрутдаги портлашдан кўрилган зарар миқдори 3 млрд доллардан 5 млрд долларгача ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, деди Ливан пойтахти губернатори Марван Аббуд.
Унинг маълум қилишича, портлаш жойида иш олиб бораётган ўн нафар қутқарувчи ҳалок бўлган, юзлаб кишилар бошпанасиз қолган.
Ливан пойтахти Байрут шаҳрида 4 август куни рўй берган икки портлаш оқибатида 100дан ошиқ киши ҳалок бўлган, 4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан Ҳамаднинг сўзларига кўра, касалхоналарда жой етишмаслиги сабабли кўпчилик тиббий ёрдам ололмаяпти.
“Портлаш натижасида шаҳардаги тўртта касалхона вайрон бўлганлиги вазиятни янада чигаллаштирмоқда”, деди у.
Ҳукумат берган баёнотга кўра, шаҳарнинг порт ҳудудида сақланган 2750 тонна нитрат аммоний (аммиак селитраси) портлаган, бу моддалар кўп вақтдан буён тегишли хавфсизлик чоралари кўрилмаган ҳолда сақланган.
Мавзуга оид
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
19:58 / 19.12.2024
“Бу шаҳар ичидаги, ҳамма қарши бўлган бомба эди” — Фарғонадаги портлаш ҳақида гувоҳлар нима дейди?
10:59 / 18.12.2024