Жаҳон | 08:14 / 17.08.2020
4000
1 дақиқада ўқилади

Сомалида жангарилар меҳмонхонага ҳужум қилди

Фото: twitter.com/AJENews

16 август Сомали пойтахти Могадишода террорчиларнинг Elite Hotel меҳмонхонасига ҳужум қилиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 30 дан кўпроқ киши яраланди.  

АFP ахборот агентлигининг хабар беришича, пойтахт элитаси орасида оммалашган меҳмонхона олдида дастлаб портловчи моддалар билан тўлдирилган машина портлатилган. Сўнгра қуролланган кишилар меҳмонхона биноси ичига бостириб кириб, у ердаги одамларни гаровга олган.    

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, жангарилар меҳмонхонанинг 5-қаватида гаровга олинганлар билан бирга қамалиб олган. Улар ва воқеа жойига келган махсус кучлар орасида отишма юз берган. Натижада барча террорчилар йўқ қилинган. 

Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин. Сомали ҳукумати ҳужумда “Аш-Шабоб” террорчи гуруҳини айбламоқда.

Мавзуга оид