Жаҳон | 07:49 / 23.08.2020
6527
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Судандаги авиаҳалокат 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди 

Жанубий Суданда 22 августда юк самолёти ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, бир киши тирик қолган, деб хабар берди “Синьхуа” ахборот агентлиги.  

Фото: egypttoday

Гувоҳларнинг таъкидлашича, самолёт пойтахт Жубадаги аэропортдан ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай қулаган. Омон қолган йўловчи оғир аҳволда шифохонага етказилган. 

Аэропорт директори Кур Куолнинг таъкидлашича, тижорий компаниялардан бирига тегишли бўлган самолёт Авейль ва Вау шаҳарларига ходимларга маошни етказиш учун йўналаётган бўлган. Унинг айтишича, самолётда, шунингдек, мотоцикллар, эҳтиёт қисмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган.

Айни вақтда воқеа сабаблари тергов қилинмоқда.

Мавзуга оид