Жамият | 08:07 / 24.08.2020
6901
2 дақиқада ўқилади

Нурободда сандиқ ичидан пулларни ўмариб кетганлар ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

2020 йил 21 август куни Нуробод тумани ИИБга Нуробод тумани Сазаған маҳалласида яшовчи Ж. ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У 2020 йил 14 август кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш уйининг хонасида бўлган темир сандиқ ичидан жами 8.200 АҚШ доллари ва 20.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини баён қилиб, ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора қўриб, етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўраган.

Нуробод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, мазкур ўғирлик жинояти Нуробод тумани Сазаған маҳалласида яшовчи, 1998 й.т. Л. ва 1996 й.т. Қ. томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, улардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид