Жамият | 10:42 / 28.08.2020
7519
2 дақиқада ўқилади

Зарафшонда мураббийга мушт кўтарган муштумзўр қўлга олинди

Ҳозирда Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Зарафшон шаҳар 19-кичик туманда истиқомат қилувчи фуқаро Н.В. жисмоний кучини ўзгаларга кўз-кўз қилишга уринди, деб хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, у ҳудудда жойлашган 14-сонли мактабгача таълим муассасасининг орқа томонида ўзига олдиндан таниш бўлган, Зарафшон шаҳар “Алпомиш БЎСМ”да мураббий бўлиб ишловчи Ш.Ф. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида унинг бош қисмига уриб, Зарафшон шаҳар СТЭБнинг хулосасига кўра “соғлиқни бузилишига олиб келувчи тан жароҳати” етказган.

Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан мазкур ҳолатда Н.В. хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги инобатга олиниб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

“Жамиятимизда кимгадир таҳдид қилиш, дўқ-пўписа билан қўрқитиш ва ёки дўппослаш ҳеч бир қонуний талабга жавоб бермайди. Йўл қўйилган қоидабузарлик ҳолатига эндиликда адолат мезонлари асосида баҳо берилиб, айбдорга нисбатан тегишли тартибда жазо чоралари кўрилади. Зеро, қонун кучи амалдаги ижроси билан ўз устуворлигига эгадир” - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид