Литва президенти Лукашенкога қарши санкциялар киритилишини эълон қилди
Гитанас Науседанинг сўзларига кўра, Болтиқ мамлакатлари ҳудудига кириши тақиқланган шахслар рўйхатига 30га яқин киши, жумладан Беларусь президенти Александр Лукашенко киритилади.
Литва, Латвия ва Эстония Беларусдаги президент сайлови натижаларини сохталаштиришга алоқадор деб ҳисобланган амалдорларга қарши санкциялар жорий этилиши ҳақида эълон қилади. Бу ҳақда Литва президенти Гитанас Науседа маълум қилди.
Науседанинг сўзларига кўра, юқоридаги уч мамлакат ҳудудига кириши тақиқланган шахслар рўйхатига 30га яқин киши, жумладан Беларусь президенти Александр Лукашенко киритилади, деб хабар бермоқда Reuters.
Литва президентининг қайд этишича, келгусида бу рўйхат кенгайтирилиши мумкин.
27 август куни Эстония ҳукумати Беларусдаги сайлов натижаларини сохталаштириш, намойишчиларга нисбатан зўравонликларга алоқадор шахслар учун мамлакат чегараларини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилганди. Аммо ўшанда шахслар рўйхати эълон қилинмаганди.
28 август куни Лукашенко ҳукуматга «Литва портларидаги барча савдо оқимларини бошқа портларга кўчириш бўйича таклиф киритиш топшириғини берганини» айтганди.
Унинг сўзларига кўра, Литва бюджетининг 30 фоизи Беларусь юк ташувлари ҳисобига шаклланади.
Мавзуга оид
18:53 / 10.12.2024
Лукашенко: Беларусда ўнлаб ядровий каллаклар бор
02:18 / 07.12.2024
Путин ва Лукашенко хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартномани имзолади
20:58 / 27.11.2024
Полша бош вазири Болтиқ денгизида ҳарбий-денгиз полициясини яратишни таклиф қилди
23:47 / 23.11.2024