Ўзбекистон | 00:35 / 04.09.2020
195789
2 дақиқада ўқилади

Биринчи кунги тест синовларининг натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш учун 2 сентябрь куни тест топширган абитуриентларнинг имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Фото: KUN.UZ

Абитуриентлар Давлат тест маркази сайтидаги шахсий кабинетига кириш орқали қанча балл тўплаганини билишлари мумкин.

Тест натижаларини қандай билиш мумкин?
Абитуриентлар ўз натижасини билиш учун рухсатномасининг пастки ўнг бурчагида QR код остига махсус ҳавола (линк) очиб, тест натижаси кўриши мумкин.

QR кодни қандай ўқиш мумкин?

1) Ҳозирги замонавий смартфонларнинг деярли барчасида QR кодни ўқиш учун телефон камерасининг ўзи кифоя қилади. Алоҳида қанақадир дастур ўрнатиш шарт эмас. Шунчаки телефон камерасини ёқинг ва абитуриент рухсатномасининг пастки қисмидаги QR код устига камерани олиб боринг. Шунда телефон экранида ёзув пайдо бўлади ва abitur.dtm.uz сайтидаги махсус узун ҳавола чиқиб келади. Ўша ҳаволани браузер орқали очсангиз, натижани кўриш мумкин бўлади.

2) Агар мабодо телефонингиз камерасини QR код устига олиб борганингизда экранда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, унда QR код ўқийдиган махсус илова юклаб олишингиз керак бўлади. Масалан, мана дастурни юклаб олиш мумкин.

Талабгорлар ўқишга қабул қилиниш учун тавсия этилган ёки этилмаганини барча имтиҳонлар тугаганидан сўнг, 1 ҳафта ўтиб маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб 118 500 абитуриент қатнашиши кутилган, аммо улардан 6 312 нафари тест синовларига келмаган. 59 киши четлаштирилган бўлиб, улардан 5 нафари бошқа кишининг ўрнига киришга уринган, 4 нафар абитуриент иссиғи борлиги сабаб имтиҳонларга киритилмаган. Улардан барча имтиҳонлар тугаганидан кейин тўрт кун ўтиб имтиҳон олинади.

Маълумот учун, бу йил 1,4 млн абитуриент ҳужжат топширган. Бакалавриатнинг кундузги шаклига 103 575 нафар, сиртқи шаклига 31 350 нафар, кечки шаклига 5 025 нафар талаба қабул қилинади.

Мавзуга оид