Ўзбекистон | 09:18 / 09.09.2020
16354
1 дақиқада ўқилади

Пандемия шароитида мактабларга кириб-чиқиш тартиби ишлаб чиқилди

Бинодаги ўқувчилар ҳаракати ва доимий равишда тиббий ниқобларда бўлиши эса фан ўқитувчилари томонидан назорат қилинади.

Пандемия шароитида мактабларга кириб-чиқиш тартиби ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов хабар берди.

Қайд этилишича, ўқувчиларнинг таълим муассасаларига карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда кириб-чиқиши тартиби 1- ёки 2-навбатда ўқишларидан келиб чиқиб йўлга қўйилади.

Бинодаги ўқувчилар ҳаракати ва доимий равишда тиббий ниқобларда бўлиши эса фан ўқитувчилари томонидан назорат қилинади.

Таълим муассасаларига кириб-чиқиш қоидалари Сергели туманидаги 330-мактаб ҳамда Бекобод туманидаги 40-мактаб мисолида батафсил келтирилган.

Мавзуга оид