Ўзбекистон | 14:29 / 14.09.2020
34111
2 дақиқада ўқилади

Қўнғирот ва Қўшкўпир туманлари ФВБ бошлиқлари коронавирусдан вафот этди

ФВВ тизимида икки нафар ходим коронавирус асоратлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Куанишбай Акимов ва Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Жабборов ҳаётдан кўз юмди.

Вазирлик хабарида айтилишича, шу кунга қадар ушбу ходимлар коронавирус инфекцияси билан хасталаниб, шифохонага ётқизилган.

Подполковник Куанишбай Акимов 20 йилдан ортиқ муддат давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилиб келган.

Подполковник Куанишбай Акимов

Майор Дониёр Жабборов ҳам вазирлик тизимида 2005 йил апрель ойидан буён турли лавозимларда хизмат қилган.

Майор Дониёр Жабборов

«Юқорида номлари тилга олинган ходимларимиз, афсуски, кўринмас ёвга қарши курашиб, халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ушбу касалликни юқтириб олганлар.

Улар сўнгги нафасига қадар эл-у юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиб, инсонларнинг тинч, хотиржам ва фаровон ҳаёти учун ширин жонларини аямадилар. Кўрсатган фидойиликлари ва матонати асло хотирамиздан ўчмайди», - дейилади ФВВ маълумотида.

Мавзуга оид