Жаҳон | 09:32 / 15.09.2020
23375
2 дақиқада ўқилади

Олимлар коронавируснинг таъсирини йўққа чиқарувчи оқсилни топишди

Гап коронавирусга қарши антитаналардан 10 марта кичикроқ бўлган оқсил бирикмаси ҳақида бормоқда. У коронавирусга қарши воситани яратишда қўлланган.

АҚШнинг Питтсбург университети олимлари кам дозада ҳам коронавирус таъсирини буткул йўққа чиқарувчи оқсилни аниқлашди. 

Ушбу оқсил антинанадан 10 марта кичикроқ бўлиб, у коронавирусга қарши Ab8 воситасини ишлаб чиқишда қўлланган. Тадқиқотлар давомида Ab8 сичқон ва олмахонларда (хомяк) коронавируснинг олдини олишда ва даволашда жуда самарали экани аниқланган. 

“Молекуланинг митти ўлчамдалиги унинг тўқималарга киришиб кетиш [диффузия] имкониятини оширади. Бу эса вирусни яхшироқ нейтраллашга ёрдам беради ва воситани ингаляция усулида киритиш имконини беради. Восита инсон ҳужайралари билан бирикмайди ва бу иккиламчи салбий таъсирларни минималлаштириш имконини беради”, дейилган тадқиқотда.

Оқсил бирикмаси коронавируснинг S-оқсили билан алоқага кириша олувчи 100 млрдта молекулани тезкор таҳлил қилиш усули билан топилган. Коронавирус айнан S-оқсили ёрдамида организмга киради.

Оқсил бирикмаси иммуноглобулин билан қўшилганда Ab8 ҳосил бўлиб, у антитана функциясини олади. 

Ab8 лаборатория жонзотларида энг кичик дозада ҳам вирус зарралари миқдорини 10 марта камайтирган. 

Мавзуга оид