М-39 автомобиль йўлида ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда
Тошкент вилоятидаги автомобиль йўлларида йил бошидан буён содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 209таси ёки 48 фоизи куннинг қоронғи вақтида содир бўлган.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва ТҲАЙ УК 397-ЙТБ ходимлари томонидан М-39 "Тошкент-Термиз" халқаро автомобил йўлининг 838-, 842-, 845-км. (Янгийўл, Ислоҳот, Мирзо Улуғбек м.ф.й.)да пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, куннинг қоронғи вақтида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 141таси ёки 32,3 фоизи кеч соат 19:00дан тунги 24:00гача, айни транспорт воситалари серқатновлиги ортган вақтга тўғри келади. Ҳодисаларнинг 68таси ёки 15,6 фоизи тунги соат 24:00дан эрталабки 06:00гача бўлган вақтда содир бўлган.
Тунги вақтдаги йўл-транспорт ҳодисаларининг 67таси ёки 32,3 фоизи сунъий ёритилмаган йўлларда содир этилган.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024