Жаҳон | 22:17 / 27.09.2020
11174
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус қурбонлари сони миллиондан ошди

Дунёда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони миллиондан ошди. Бу ҳақда Worldometer порталида маълум қилинди. 

Фото: Bloomberg

Портал саҳифасида маълум қилинишича, айни вақтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 7,6 млндан кўпроқни ташкил қилмоқда. Умумий ҳисобда пандемия бошидан бери 33,185 млндан кўпроқ киши коронавирус билан зарарланган. Шу билан бирга 24,5 млндан кўпроқ киши инфекциядан соғайиб кетган.

Коронавирусдан ўлим ҳолатлари сони бўйича АҚШ 209 мингдан кўпроқ ҳолат билан 1-ўринда турибди. Кейинги ўринларни Бразилия (141 мингдан кўпроқ ўлим), Ҳиндистон (94,9 минг), Мексика (76,2 минг) ва Британия (41,9 минг) эгалламоқда.

Аввалроқ ЖССТ раҳбарияти коронавирус қурбонлари сони 2 млнгача ҳам етиши мумкинлигини, чунки самарали вакциналар энг яхши вазиятда бир неча ойдан кейингина кенг фойдаланувда пайдо бўлишини айтган.

Айни вақтда дунёда коронавирусга қарши ўнлаб воситалар ишлаб чиқилишнинг турли босқичларидан ўтмоқда. Улардан камида 5таси чекланган миқдорда қўллаш учун сертификатланган, бироқ ҳали улардан бирортаси ўн минглаб одамларнинг эмланишини қамраб олган оммавий синовлардан ўтмаган. 

Мавзуга оид