Қирғизистон президенти аҳолини сайловда ўз овозларини сотмасликка чақирди
Қирғизистон президенти ҳозирда сайлов натижаларини олдиндан айтиш қийин деб ҳисоблайди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат фуқароларини 4 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловида ўз овозларини сотмасликка чақирди. У Қирғизистоннинг "Биринчи радио" радиоси эфирида ана шундай мурожаат билан чиқди.
"Бугунги кунда мени ва Қирғизистон келажаги учун қайғураётган ҳар бир фуқарони энг ташвишлантираётган ягона муаммо – бу сайловчиларнинг сотиб олиниши. Эртага овоз бериш куни ва мен ўз овозларингизни сотмасликка чақираман. Ўзи, фарзандлари, давлати келажаги тўғрисида қайғурадиган инсон ҳеч қачон бундай қилмайди", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ўз овозини сотган одам "фарзандлари. Давлат, ўзининг келажагига зарба берган бўлади".
Қирғизистон президенти аппарати ходимлари бўлажак сайловга тайёргарлик жараёнига бевосита аралашмади, деди Жээнбеков.
Унинг қайд этишича, депутатларнинг аксарияти "қайтадан номзодини қўйган". Қирғизистон президенти ҳозирда сайлов натижаларини олдиндан айтиш қийин деб ҳисоблайди.
"Бўлажак сайлов натижаларини олдиндан аниқ айтишнинг имкони йўқ. Сайлов пойгасида фаворитлар бўлади, аммо ким ғолиб чиқишини олдиндан билиш қийин. Эртага биламиз", - деб таъкидлади Жээнбеков.
Қирғизистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловида 120 ўрин учун 16 партия кураш олиб боради.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024