Жамият | 15:24 / 03.10.2020
35773
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда юз берган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 11:10ларда, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани, “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1603-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган С.С. тегишли ҳужжатларсиз “Нексия” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда “Жарқўрғон-Термиз” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидаларига амал қилмасдан қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 21 ёшли С.С. ва ушбу автомобиль йўловчиси, 1999 йилда туғилган О.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид