Жаҳон | 11:20 / 18.10.2020
57613
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусга “энг бардошли“ қон гуруҳи маълум қилинди 

Биринчи қон гуруҳи - AB0’га эга одамлар коронавирусга камроқ чалинишлари аниқланди. 

Фото: NIAID-RML

Даниялик мутахассислар коронавирусга текширилган 473 мингдан кўпроқ кишининг маълумотларини ўзаро таққослашди. Олинган натижаларга кўра, коронавирусга мусбат тест топширганлар орасида AB0 қон гуруҳига эга одамлар камроқ, А (иккинчи), В (учинчи) ва АВ (тўртинчи) қон гуруҳига эга одамлар кўпроқ бўлган. Олимлар бу омилни биринчи қон гуруҳи организмга вирусларни ўтказувчи эритроцитлар антигенига эга эмаслиги билан тушунтиришган.

Яна бир тадқиқот Канадада шифохонада даволанган 95 нафар оғир беморни қамраб олган. Унга кўра, А ёки АВ қон гуруҳлари интенсив даволаш ва ўпкани сунъий шамоллатишни талаб қилувчи касалликнинг оғир асоратлари юз бериши эҳтимолини оширган.

Аввалроқ Хитой, АҚШ ва Эрон олимлари коронавирус асоратларидан иккинчи қон гуруҳига эга одамлар кўпроқ, учинчи ва тўртинчи қон гуруҳига эга одамлар эса камроқ ўлишлари ҳақидаги хулосага келишган. Олимлар биринчи қон гуруҳига эга кишиларни коронавирусга энг кам чалинувчи деб аташган. 

Мавзуга оид