Бошқирдистон Ўзбекистонга ёқилғи экспортини 45 баравар оширди
2020 йил январь-август ойларида Бошқирдистон Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси 2019 йилга нисбатан 76 фоизга ошди, бу ёқилғи экспортнинг 45 баравар ўсиши ҳисобига юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Бошқирдистон Ташқи иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Лена Изотовага асосланиб хабар берди.
«Ҳамкорлигимизнинг ижобий натижаси шундаки, 2020 йил январь-август ойларида ташқи савдо айланмаси 2019 йилга нисбатан 76 фоизга ўсди, бу ёқилғи экспорти ҳажмининг 45 баравар ортиши ҳисобига юз берди. Шунингдек, экспортнинг жадал суръатда ўсиши «Шакар ва шакар маҳсулотлари» маҳсулот гуруҳида кузатилмоқда, уни етказиб бериш миқдори 149 доллардан деярли 5 миллион долларгача кўтарилди. 2020 йилда минтақанинг 147 корхонаси Ўзбекистонга экспортни амалга оширди», – деди Лена Изотова.
Бошқирдистон Ташқи иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси раиси Маргарита Боличеванинг хабар қилишича, республиканинг ташқи ва ташқи иқтисодий сиёсатида Ўзбекистонга муҳим ўрин берилган.
«Ўзбекистон муҳим шерикдир, шу жумладан, импорт-экспорт жиҳатидан. Сўнгги 5 йил ичида республикалар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,5 баробар ўсиб, 60 миллион доллардан 99 миллион долларга етди. Бундай ўсиш механик ускуналар ва техника, ёғоч маҳсулотлари, шиша буюмлар экспортининг ортиши, шунингдек, Ўзбекистондан импортнинг ўсиши билан боғлиқ», – деди Маргарита Боличева.
Мавзуга оид
13:52 / 21.12.2024
Ўзбекистон экспортида хусусий сектор улуши 60 фоизга етказилади
12:56 / 19.12.2024
АҚШ Ўзбекистон заъфарони экспорти учун берилган рухсатнома муддатини узайтирди
20:50 / 17.12.2024
Ўзбекистоннинг 18 тонна зарарли помидори Россия бозорига киритилмади
18:11 / 12.12.2024